Линклар

Поляклар марҳум президент билан видолашмоқда


Поляклар 10 апрел куни Россиянинг Смоленск вилоятидаги авиҳалокатда нобуд бўлган мамлакат президенти Леҳ Качинский ва унинг турмуш ўртоғи билан видолашмоқдалар.

Леҳ Качинский ва Мария Качинская тобутлари президент саройига ўрнатилди. Шанба кунги авиаҳалокатда президентдан ташқари 80 дан ортиқ киши, жумладан, Полша ҳукуматининг юқори мартабали расмийлари нобуд бўлдилар.

Россия расмийлари шу кунгача ҳалоқат қурбонларидан 64 нафарининг шахси аниқланганини маълум қилдилар.

Полша президенти лавозимини вақтинчалик бажараётган Бронислав Коморовскийнинг мамлакатда ўтказиладиган президент сайлови муддатини эълон қилиши кутилмоқда.

Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, президент сайлови 13 ёки 20 июн кунга белгиланиши мумкин.

Леҳ Качинский шанба куни дафн қилинади ва ушбу маросимда АҚШ президенти Барак Обама, Россия президенти Дмитрий Медведев, Франция президенти Николя Саркози ва бошқа давлат етакчиларининг қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG