Линклар

logo-print

Хитойда яна зилзила рўй берди


Хитой шимолий-ғарбидаги Цинхай вилоятида рўй берган кучли зилзила оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, камида 400 киши нобуд бўлган, 8 мингдан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган. Айтилишича, зилзила эпицентри Тибет тоғларига яқин Юшу туманида бўлган.

Расмийларнинг билдиришича, зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6.9 баллни ташкил қилган, оқибатда телекоммуникация тармоқлари ишдан чиққан. Цинхай вилоятининг айрим ҳудудларида ер кўчкилари ҳам кузатилган.

Бугунги зилзила қурбонлари орасида мактаб ўқувчиларининг ҳам борлиги айтилмоқда. Маҳаллий расмийларнинг айтишича, айни пайтда қутқарувчилар хизмати зилзиладан сўнг қулаган мактабда қутқарув ишлари олиб бормоқдалар. Вайроналар остидан камида 32 кишининг қутқариб олингани ҳам хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG