Линклар

logo-print

Германия Мудофаа вазири Афғонистонга борди


Германия Мудофаа вазири Карл Теодор Гуттенберг бугун Афғонистонга сафар қилди.

Гуттенберг 4 мингдан ортиқ немис аскари жойлашган Мозори Шариф ва кейинчалик Қундуз шаҳрига сафар қилди.

Яқинда Мозори Шариф атрофида жангарилар билан рўй берган тўқнашувларда германиялик уч аскар нобуд бўлган эди. Шу куннинг ўзида немис ҳарбийлари махсус амалиётлардан қайтаётган афғонистонлик олти аскарни отиб қўйган эди.

2002 йилдан буён Афғонистонда рўй берган тўқнашувларда Германиянинг жами 39 аскари нобуд бўлди.



XS
SM
MD
LG