Линклар

logo-print

Ўзбекистон фуқаролари Бишкекдан депортация қилинди


14 апрел куни Тошкент-Бишкек йўналиши бўйича Бишкекка келган ўзбекистонлик 7 нафар йўловчи “Манас” халқаро аэропортидан Тошкентга депортация қилинди.

Тошкентга қайтариб юборилган Ўзбекистон фуқароларидан бирининг Озодлик радиосига айтишича, “Манас” аэропортида Қирғизистон давлат чегара хизмати ходими Ўзбекистон фуқароларига чегара назоратидан ўтишга рухсат бермаган ва кейинчалик уларнинг депортация қилинишини маълум қилган.

Қирғиз расмийларининг билдиришича, Бишкекка келган Ўзбекистон фуқаролари ҳужжатларида муаммо бўлган ва шу сабаб улар ортга қайтариб юборилган.

Айни пайтда Қирғизистон чегара назорати бош бошқармаси расмийларидан бири 14 апрел куни Қирғизистоннинг беш фуқароси Тошкентдан Бишкекка қайтариб юборилганини маълум қилди.

Ҳозирча Ўзбекистон томони Қирғизистон фуқароларининг нима учун мамлакатдан депортация қилинганини изоҳламади.
XS
SM
MD
LG