Линклар

logo-print

Россия Бишкекка ёрдам қўлини чўзади


Россия Қирғизистоннинг янги муваққат халқ ҳукуматига шишолинч молиявий ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

Россия Бош вазири Владимир Путин топшириғи билан жорий ҳафта якунига қадар Москва Қирғизистонга аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш учун 20 миллион доллар грант ажратади. Бундан ташқари, "Росселхозбанк" ҳам расмий Бишкекка 30 миллион доллар қийматида имтиёзли грант беради.

Бугун Москвада Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Алмазбек Атамбаев билан музокаралар олиб борган Россия Бош вазири ўринбосари Игор Сечин, агар Бишкек расман мурожаат қилса, Россия ширкатлари Қирғизистонга 25 минг тонна нефт маҳсулотлари беришга тайёр эканини билдирди.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби ўринбосари Роберт Блейк расмий Вашингтон Қирғизистон ҳукуматига ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилганди.



XS
SM
MD
LG