Линклар

Бразилияда БРҲХ саммити иш бошлайди


Бугун Бразилиада иқтисоди тез тараққий этаётган жаҳоннинг йирик тўрт давлати Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой (БРҲХ) раҳбарларининг олий даражадаги сўзлашувлари бошланади.

Тўртала давлат раҳбарлари бугунги саммитда халқаро молия институтларини ислоҳ қилиш, ўз мамлакатларининг глобал иқтисоддаги ролини ошириш каби масалаларни муҳокама қилишлари кутилаяпти.

Ўтган йили БРҲХ саммити Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда асосий эътибор глобал молиявий инқироз ва АҚШ долларининг дунёдаги яккаҳукмронлигига чек қўйиш масаласига қаратилган эди.

Глобал иқтисоднинг 20 фоизлик улуши ва жаҳон аҳолисининг 40 фоизи ушбу давлатлар ҳисобига тўғри келади.
XS
SM
MD
LG