Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:39

Яна 30 кишининг жасади Варшавага келтирилади


Шанба куни Смоленскдаги авиаҳалокатдан нобуд бўлган яна 30 кишининг қолдиқлари бугун Москвадан Варшавага келтирилади.

Аввалроқ марҳум президент Леҳ Качинский ва рафиқаси Мариянинг жасади Полшага олиб келинган эди.

Россия томонининг билдиришича, шанба кунги фожиадан ҳалок бўлган 97 одамдан 64 тасининг шахси аниқланган.
Полша президенти Леҳ Качинский ва унинг рафиқаси Мария якшанба куни Краковдаги Вавел қасрига дафн этилади.
XS
SM
MD
LG