Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:11

Эронга қарши янги санкциялар мухокама этилади


БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган беш давлат АҚШ, Британия, Россия, Франция, Хитой ва Германия вакиллари бугун Ню Йоркда Эронга нисбатан санкцияларни кучайтириш борасида навбатдаги маслаҳатлашувларни ўтказади.

Франциянинг БМТдаги элчиси Жэрар Аронинг билдиришича, доимий аъзо давлатлар ва Германия вакиллари Қўшма Штатлар ишлаб чиққан резолюция лойиҳасини тўртинчи марта мухокама этадилар ва бу борада силжишлар бор.

Айрим давлатлар Эрон ядровий қурол ишлаб чиқараётганидан хавотир билдириб келади. Аммо, Теҳрон расмийларига кўра, бундай хавотирлар асоссиз.
XS
SM
MD
LG