Линклар

logo-print

Хитойда зилзила қурбонлари сони кўпаймоқда


Давлатга қарашли Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, Хитой ғарбида жойлашган Тибетнинг Юшу вилоятида чоршанба куни рўй берган 6,9 баллик зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони 617 кишига етган.

Расмийлар қулаган бинолар остида қолганлар сони кўплигидан ташвиш билдирмоқда.

Табиий офат оқибатида бошпанасиз қолган аҳоли пайшанбага ўтар кечаси тунни минус ҳароратда чодирларда ўтказди.
XS
SM
MD
LG