Линклар

Афғонистонда италиялик шифокорлар қўлга олинди


Италия Ташқи ишлар вазирлиги вилоят ҳокимига қарши суиқасдга алоқадорлик иддаоси билан қўлга олинган италиялик уч шифокорнинг Кобулга олиб келинганини билдирди.

Италиянинг гуманитар ёрдам кўрсатувчи ташкилоти шифокорлари Ҳелманд вилояти маркази Лашкар Ғор шаҳридаги касалхона омборида ўтказилган тинтув пайтида худкушлар белбоғи, граната, тўппонча ва портловчи моддалар топилганидан кейин қўлга олинган.

1999 йилдан бери Афғонистонда фаолият юритаётган ташкилот фитнага алоқадор экани ҳақидаги иддаони рад қилди.

Италия Бош вазири Силвио Берлускони Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзайга мактуб йўллаб воқеа юзасидан пухта текширув ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG