Линклар

logo-print

Россияда плутоний реактори тўхтатилди


Сибирнинг Железногорск шаҳридаги завод матбуот вакили Елена Головинкина қуроллар учун плутоний ишлаб чиқарган атом реакторининг 15 апрел куни эрталаб тўхтатилганини маълум қилди.

Россия минглаб ядровий қуролини камайтираётгани боис мамлакатда плутонийга эҳтиёж йўқ.

Россия ва АҚШ оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2003 йил март ойида совет давридан қолган Россиядаги плутоний ишлаб чиқарадиган реакторларни тўхтатиш ҳақида келишув имзолаган.

Ядро хавфсизлиги бўйича шу ҳафта Вашингтонда ўтказилган саммитда Россия президенти Дмитрий Медведев Железногорскдаги атом реакторини ёпишни ваъда қилган эди.
XS
SM
MD
LG