Линклар

Бакиев оламондан қочиб қутулди


15 апрел куни эрталаб Ўш шаҳрида бошланган халқ қурултойи икки соат ўтар-ўтмас тарқаб кетди.

Бунга мазкур қурултойда муваққат ҳукумат ҳамда ҳокимиятдан четлатилган Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев тарафдорлари ўртасида юзага келган зиддият сабаб бўлди.

Бакиев митинг ўтказмоқчи бўлган жойга мухолифат тарафдорлари бостириб кела бошлаганидан сўнг унинг тан қўриқчилари ҳавога ўқ узди. Фурсатдан фойдаланиб Бакиев автомобилда Ўш шаҳрини тарк этди. Воқеада ҳеч ким жароҳатланмади.

7 апрел куни Бакиев ҳукуматига қарши содир бўлган халқ исёни пайтида 80дан ортиқ одам нобуд бўлганидан сўнг у Жалолобод вилоятидаги туғилиб ўсган қишлоғига қочиб кетди.

Бакиев агар ўзи ва оила аъзолари хавфсизлиги таъминланса, истеъфога чиқишини айтмоқда. Пайшанба куни Белорус президенти Александр Лукашенконинг Бакиевга сиëсий бошпана таклиф қилгани маълум бўлди.

Ҳокимиятни эгаллаган муваққат халқ ҳукумати Бакиев жавобгарликка тортилиши кераклигини айтмоқда.

Россия ҳукумати матбуот котибига кўра, Бош вазир Владимир Путин Қурмонбек Бакиев билан телефон орқали сўзлашган.

Аммо чоршанба куни кечқурун бўлиб ўтган мулоқот тафсилоти маълум қилинмади.
XS
SM
MD
LG