Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:11

Қирғизистон:инқилоб тегирмони нега тўхтамаëтир?


20 йиллик озодлик ҳавосидан баҳраманд бўлган қирғизларнинг авторитаризмга кўниши деярли имконсиздир¸ деган фикрда таҳлилчилар.
20 йиллик озодлик ҳавосидан баҳраманд бўлган қирғизларнинг авторитаризмга кўниши деярли имконсиздир¸ деган фикрда таҳлилчилар.

Қирғизистонда кейинги беш йил ичида халқни кўчаларга чиқиб¸ қон эвазига бўлса-да¸ ҳокимиятни ағдаришга мажбур қилган омиллар нима ва қирғиз исëнининг қўшни давлатларга ëйилиш эҳтимоли борми?


Озодлик давра суҳбатига таклиф қилган марказий осиëлик кузатувчи ва таҳлилчилар¸ ана шу саволларга жавоб биргаликда жавоб излашди.

Бишкеклик сиëсатшунос Марс Сариев¸ Қирғизистонда Бакиев ҳукуматининг бунчалик тезликда ағдарилишини нафақат қўшнилар ва хориж давлатлари ҳатто халқ исëнининг катализатори бўлган қирғиз мухолифати ҳам кутмаганини айтади.

- Таласдаги воқеалар эртасига мухолифатнинг деярли барча етакчилари қамоққа олинган бир шароитда Норин ва Бишкекда кўчаларга ëғилиб чиққан халқ норозилиги ортида асосан иқтисодий-ижтимоий муаммолар¸ биринчи галда эса¸ халқ турмушининг чидаш қийин даражада қашшоқлашуви ва шундай шароитда энергия учун тарифларнинг кескин оширилгани бўлди¸ дейди Сариев.

Озодлик радиоси тожик бўлими журналисти Мирзо Салимов¸ Қирғизистон ҳукуматининг Марказий Осиëдаги энг заиф ҳукумат бўлгани ва шу боис заиф халқа узилганини таъкидлайди.

- Сабабларга келсак¸ Бишкекдаги воқеалар ҳали мантиқий якунига етмай туриб Владимир Путиннинг баëнот бериши уларда ташқи кучлар қўли борлигини намоëн қилди. Айни пайтда¸ тарифларнинг оширилиши¸ матбуот эркинлигининг бўғилиши ва мухолифат фаолларининг ҳибсга олиниши ҳам бу воқеаларда ўз ролини ўйнамай қолмади¸ дейди тожикистонлик бу кузатувчи. Қирғизистонда Қамбарота ГЭСи қурилишини истамаëтганларнинг ҳам бу воқеаларга алоқадорлигини тахмин қилиш мумкин¸ деб қўшиб ўтади тожикистонлик журналист.

Туркманистон Ҳелсинки жамғармаси раҳбари Тожигул Бегматова¸ мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар халқнинг Баекивдан ҳафсаласи пир бўлгани билан қўшилиб¸ стихияли халқ исëнига олиб келди¸ деган фикрда. 2005 йили ўз ҳақлари¸ хусусан иқтисодий аҳолининг яхшиланиши умидида инқилоб қилган халқнинг кун кўриши Бакиев даврида янада оғирлашди ва унинг авторитаризм томон очиқчасига оғиши халқнинг сабр косасини тўлдирди¸ деган фикрда Бегматова.

Озодлик ўзбек хизмати директори Алишер Сиддиқ¸ бошқа кузатувчилар сабаб ўлароқ тилга олаëтган иқтисодий-ижтимоий муаммолар¸ коррупция ва қариндош-уруғчиликнинг минтақадаги аксар давлатлар¸ хусусан Ўзбекистонда бир неча баравар кучли тарзда мавжудлиги¸ агар шу муаммолар сабаб бўлса¸ ўзбекистонликлар ҳозирга қадар бир эмас¸ бир неча марта инқилоб қилган бўлишини айта туриб¸ Қирғизистондаги инқилобий воқеалар ортидаги асосий сабаб қирғизлар зеҳнияти¸ уларнинг эркпарвар ва озодликка ташна халқ эканида¸ деб билишини айтади.

- Кейинги 20 йил ичида Қирғизистонда учинчи маротаба инқилоб қилди. 1990 йили СССР да биринчи бўлиб қирғизлар коммунистик лидерга қаршилик кўрсатган ва Масалиевни лавозимидан олиб ташлаш ва унинг ўрнига мисли кўрилмаган бир тарзда олим одам¸ академик Асқар Ақаевнинг келишига эришган эди. Қирғиз ҳукмдорларининг айби¸ уларнин ўтмиш хатоларидан сабоқ чиқармаслигидадир. Собиқ президентимиз Ақаев 90-йиллар бошиданоқ Қирғизистонга шу қадар кўп эркинлик олиб келдики¸ унинг ҳавосида яшаган қирғизларни энди бу озодликдан маҳрум қилиб бўлмайди¸ дейди Озодлик қирғиз хизмати журналисти Венера Жуматаева.


Қирғиз исëни юқумлими?


Қирғизистондаги воқеаларнинг Марказий Осиëдаги бошқа республикаларга ҳам ëйилишини кутиш мумкинми?

Бу саволга Озодлик давра столи атрофига йиғилганларнинг деярли барчаси бирдек¸ авторитаризмдан фарқли ўлароқ¸ инқилобларнинг кўп ҳам юқумли эмаслиги¸ Қирғизистондаги сиëсий жараëнлар¸ айни пайтда қирғиз халқи зеҳниятининг минтақа учун ўзига хослигини айтиш орқали жавоб қайтаришди.

Бу давра суҳбатининг рус тилидаги тўлиқ матни билан танишишингиз ëки суҳбатни аудио форматда тинлашингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG