Линклар

Қирғизистонда собиқ Мудофаа вазири оқланди


Қирғизистонда ҳарбий суд Исмоил Исоқов устидан чиқарилган ҳукмни бекор қилди ва уни оқлади.

Cобиқ Мудофаа вазири жорий йил 11 январ куни коррупцияда айбдор деб топилиб 8 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Исоқов ўзига қўйилган айбларни инкор қилган.

У ўзига қарши очилган жиноий иш сиёсий асосга эга эканини мухолифатдаги фаолияти билан изоҳлаган.

7 апрел кунги воқеалар эртасига генерал Исоқов муваққат халқ ҳукуматининг Мудофаа вазири этиб тайинланди.
XS
SM
MD
LG