Линклар

Европа Шимолида ҳаво қатновлар вақтинча тўхтатилди


Исландия жанубидаги вулқон уйғониши натижасида ҳавога кўтарилган кул булутлари Шимоий Европа осмонининг анча қисмини эгаллагани боис бу ҳудудда авиақатновлар вақтинча тўхтатилди.

Жумладан Британия, Швеция, Норвегия, Дания ва Финляндия ҳаво қатновларини вақтинча чеклашга қарор қилганлар.

Нидерландия ҳам шундай чораларга тараддуд кўрмоқда. АҚШдан Европага парвозларнинг ҳам ярми бекор қилинган.

Исландия жанубидаги Эйяфяллайекюл музлигидаги вулқон 200 йиллик уйқудан кейин шу йил 20 мартда қайта уйғонган эди.

Шимолий Европа осмонида юзага келган бундай аҳволга қарамай АҚШ президенти Барак Обама якшанба куни президент Лех Качинскийнинг дафн маросимида қатнашиш учун Полшага учиш қарорини ўзгартирмаган.

Шунга қарамай, Вашингтон Европа осмонидаги вазиятни кузатиб бораётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG