Линклар

Полшага яна 34 кишининг жасади келтирилди


Шанба куни Смоленскдаги авиаҳалокатдан нобуд бўлган яна 34 кишининг жасади пайшанба куни Полшага келтирилди.

Тобутлар Варшаванинг Торвар стадионига келтирилиб, у ердан яқинларига берилмоқда. Смоленск яқинида шанба куни рўй берган авиаҳалокатдан жами 97 одам, жумладан Полша президенти Леҳ Качинский, унинг рафиқаси, поляк дипломатлари, ҳукумат ва парламент аъзолари, ҳарбий етакчилар ҳалок бўлган эди.

Шу кунга қадар 67 одамнинг жасади Полшага келтирилган.

Айни пайтда Полша прокуратураси авиаҳалокат сабаблари ҳақида гапиришга эрта экани ва ҳодиса ўрганилаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG