Линклар

Максим Бакиев устидан жиноят иши очилди



Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев устидан жиноят иши очди.

Прокуратура расмийларининг билдиришича, Максим Бакиев ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилган ҳолда Россия ҳукумати томонидан Қирғизистонга ажратилган 35 миллион доллар кредитни яқин қариндошларининг турли тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига ўтказган.

Жума куни эса собиқ Мудофаа вазири Бақит Қалиев Жалолободда хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди ва кўрсатмалар бериш учун Бишкекка олиб келинди. Бақит Қалиев ҳамда собиқ президентнинг акаси Жонибек Бакиевлар устидан ҳам жиноят иши очилган.

Собиқ амалдорлар 7 апрел кунги Бишкекдаги намойишлар чоғида ҳалок бўлган 80дан ортиқ фуқаро ўлимида айбланмоқда.

Душанба куни эса мамлакат Коституцияси янги лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда. Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати мамлакатда парламент бошқарувини жорий этиш ғояси билан чиқмоқда.


XS
SM
MD
LG