Линклар

logo-print

Москва портлашларига алоқадор шахслар қўлга олинди


Москва метро бекатларида 29 март куни содир этилган ҳужумларга алоқалорликда гумон қилинган шахслар қўлга олинди.

Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги Москва Ички ишлар бошқармасидаги манбага таяниб хабар тарқатди. Бироқ ҳозирча неча шахснинг ҳибсга олингани ошкор қилинмади.

Айни пайтда “Интерфакс” агентлиги Россия прокуратураси қошидаги Тергов қўмитаси расмийларидан бирининг “қўпорувчилик амалиётлари билан боғлиқ иш юзасидан ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олингани йўқ”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Бундан бир оз аввал Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Москва метро бекатларидаги портлашлар ҳамда Доғистоннинг Кизляр шаҳридаги ҳужумлар ташкилотчилари аниқланганини маълум қилган эди.

29 март куни Москвадаги “Лубянка” ва “Маданият боғи” бекатларида худкуш аёллар томонидан содир этилган портлашларда 40 киши нобуд бўлган, 90дан ортиқ йўловчи тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG