Линклар

Европа ҳаво ҳудуди ёпиқ қолмоқда


Европанинг Eurocontrol авиация агентлиги Европа давлатлари ўртасидаги авиақатновлар яна бир сутка давомида қайта тикланмаслигини тахмин қилмоқда.

Бугун Полша, Чехия, Австрия ва Литва йўловчи самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпишини эълон қилди. Бундан бир оз аввал Германия, Буюк Британия ва Скандинавия давлатлари барча парвозларни бекор қилди.

“Аэрофлот” ширкати ҳам Буюк Британия, Франция ва Германияга амалга оширилаётган 20дан ортиқ рейсни кечиктирди.

Бундай чораларнинг кўрилишига эса Исландия жанубидаги вулқон отилиши натижасида ҳавога кўтарилган кул аралашган булутларнинг шимолий Европа осмонининг анча қисмини эгаллагани сабаб бўлди.

Исландия жанубидаги Эйяфяллайекюл музлигидаги вулқон 200 йиллик уйқудан кейин шу йил 20 март куни қайта уйғонган эди.

XS
SM
MD
LG