Линклар

Ўзбекистон фуқароси 1500та тошбақа билан қўлга тушди


Астрахан божхона хизмати ходимлари 1500 дона тошбақани Россия ҳудудига ноқонуний равишда олиб киришга уринган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олдилар.

Божхона расмийларининг билдиришича, Тошкент-Петербург йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поездда олиб борилган текширув ишлари натижасида Ўзбекистон фуқаросининг Россияга контрабанда йўли билан тошбақаларни олиб киришга урингани аниқланган. Маълум бўлишича, ўзбекистонлик тадбиркор тошбақаларни ёпишқоқ елим тасма билан боғлаб чиққан ва барчасини пайпоққа жойлаштирган.

Қўлга олинган ўзбекистонлик тошбақаларни Петербург ресторанларига сотиш учун олиб кетаётганини тан олган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.





XS
SM
MD
LG