Линклар

logo-print

Исломобод БМТ ҳисоботини олқишлади


Покистон ҳукумати собиқ Бош вазир Беназир Бҳуттонинг ўлдирилиши юзасидан БМТ томонидан эълон қилинган ҳисоботнинг мазкур қотиллик юзасидан жиддий текширувлар олиб борилишига йўл очишига умид билдирди.

Покистоннинг собиқ Бош вазири Беназир Бҳутто 2007 йилнинг 27 декабр куни Равалпинди шаҳрида уюштирилган суиқасд қурбони бўлган эди.

Пайшанба куни эълон қилинган БМТ комиссия ҳисоботида, собиқ президент Парвез Мушарраф раҳбарлик қилган ўша пайтдаги ҳукумат, Панжоб вилояти раҳбарияти ҳамда полицияси муҳожиратдан Покистонга қайтган Бҳуттонинг хавфсизлигини таъминлаш учун етарли чора кўрмагани, бундай лоқайдлик собиқ Бош вазир ўлимига сабаб бўлгани билдирилган.

Мушарраф маъмурияти, ўз навбатида Бҳутто ўлимида Ал-Қоидага алоқаси бўлган жанггариларни айблаган эди.

Айни пайтда собиқ президент Мушаррафнинг ёрдамчиларидан бири БМТ ҳисоботини ҳақиқатдан йироқ, дея атади.


XS
SM
MD
LG