Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:08

Бир саволга 5 жавоб - Қирғиз исëнидан сўнг Ўзбекистонда шамол қайга эсмоқда?


7 апрел куни халқ исëни натижасида Қирғизистонда ҳокимиятнинг қулагани қўшнилар ҳовлисида диққат ва асабийлик билан кузатилмоқда. Моҳиятан Бакиев режимидан қаттолроқ қўшни ҳукуматлар бу исëндан бирор сабоқ чиқардими?


Марказий Осиëнинг авторитар режимлари¸ хонлар ва совет давридан мерос қолган анъанани давом эттириб¸ мустақилликнинг илк йилларидан халқ омилини назар-писанд қилмай келаëтирлар. Бу минтақада халқнинг ўз истак ва хоҳиши билан ҳукуматни сайлов йўли билан ўзгартириш ҳаққи шунчаки томоша кўринишига туширилган¸ халқнинг ўз иродасини кўрсатиш учун митинг ва намойишларга чиқиш ҳаққи ундан буткул тортиб олинган.

Аммо Қирғизистон кейинги 20 йил ичида учинчи бор¸ кейинги беш йил ичида эса иккинчи бор¸ халқ истагини муттасил топтаб бўлмаслиги¸ бу топташ қанчалик сурункали ва шавқатсиз бўлса¸ унинг босими остида бир кун юз берадиган портлашнинг ҳам шунча кучли ва бошқариш қийин жараëнга айланишини кўрсатмоқда.

Халққа берган ваъдаларини уятсизларча унутиб¸ Қирғизистонни оилавий бошқарув - хонлик замонига қайтаришга уринган Қурмонбек Бакиевнинг халқ томонидан ҳокимиятдан шармандаларча ҳайдалгани¸ халққа қилган зулм устида турганлардан бири Ички ишлар вазири Молдомуса Қўнғонтиевнинг норозилар томонидан ўласи қилиб калтакланиб¸ онаси ҳам таниймайдиган бир алпозда мамлакатдан қочиб кетгани¸ Мудофаа вазирининг ҳибсга олиниб¸ кечагина тахтга ҳозирланаëтган Максим Бакиевга жиноий иш очилгани қўшни ҳукмдорларни сал бўлса-да ўйлантириб¸ халқ ичида яширин қудратдан сергак торттирдими?

Муҳими¸ қўшни Қирғизистондаги халқ исëнидан Ўзбекистон ҳукмдорлари¸ мамлакатни тўлиқ назоратга олдим деб юрган куч ишлатар тизимлари¸ халқни оëқ учида ҳам кўрсатмай қўйган ҳокиму тўралар қандай сабоқ чиқардилар - улар Қирғизистонда кечагина мустаҳкамдек турган режимнинг яшин тезлигида қулашидан сўнг қадамларини ўйлаб босишга ўтдиларми ëки аксинча?

Бу саволга Ўзбекистоннинг Қирғизистонга туташ уч вилояти¸ шунингдек тарихий исëн юқи қолган Жиззах¸ ҳамда пойтахт Тошкентдаги вазият аломатларидан жавоб топишга уриндик.




Ҳуқуқ фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов, Андижон:
Саиджаҳон Зайнобиддинов


Расмийларда анча безовталаниш бор. Чора-тадбирлар кўрилиб¸ эҳтиëт чоралари кучайтирилган. Милиция органларида казарма ҳолати эълон қилинган. Постда турган милицияларнинг ҳаммаси броножилетда. Шу энди кўзга ташланадиган нарса. Шахсан мен билан ҳам шунақа вазиятларда чақириб суҳбатлашишади. Мени ҳам чақиртиришди. “Нима деб ўйлайсиз?” деб савол беришди. Жуда корректно. Унақа бир босим йўқ. Шахсан менга ҳеч қанақа босим бўлгани йўқ. Жуда ҳам ҳам ширин сўзлар билан суҳбатлар олиб боришаяпти. Мен буни бошқалардан ҳам суриштириб билдим. Бу жуда ҳам уларнинг яхшилигидан эмас¸ тепадан қандайдир буйруқ бўлди¸ шекилли. Бизда ҳеч қандай казус чиқмаслиги учун¸ менимча тепадан буйруқ бўлган. Ким назоратда бўлса¸ шуларнинг ҳаммаси ҳақиқатан чақиртирилиб ëки бўлмаса участка нозирлари суҳбатлашиб¸ уйма уй юриб¸ ҳақиқатан шу нималарни ўрганишаяпти. Бу бор гап.

Ундан ташқари ўзимизда ҳам 13 май яқинлашаяптику. Шунга ҳар йили озгина назорат кучайиб¸ чақир-чақир¸ суҳбатлашиш бошланади. Анча ҳушëрликни оширишадида булар. Ўтган йил қандай бўлган бўлса¸ бу йил хавфсизлик чораларини ошириброқ қилишаяпти. Ҳар ҳолда жуда ҳам хушмуомала бўлиб қолишди. Энди мен биринчи навбатда яқин-атрофимни кузатаманда. Бировга милиция ходими қўполлик қилганини ëки бошқа қилганини сезмадим. Шунақа ҳолат бўлса ҳам ичкарида¸ маълумот тарқалмайдиган жойда бўлиши мумкиндир¸ лекин ташқи кўринишдан жуда яхши хулқ-атворлари.

Энди яна битта кўзга ташланадиган жой. Ҳокимиятнинг олдиларида кўп машиналар турарди. Шуларни қўйдирмасдан бошқа жойга парковка қилдираяптида машиналарни. Бу ҳам энди чора-тадбир бўлса керакда. Авваллари жуда кўп енгил машиналар турарди. Ҳозир лента тортиб қўйган. Парковкани узоққа қилдираяпти. Менинг кузатганимда бу. Бозорларда ҳам энди инструкциялар қилишиб ҳар хил ишчиларини¸ нима дейди¸ эрталаб ҳам¸ кечқурун ҳам мажлис ўтказишаяпти. Бозорда ишлайдиганлар билан ҳам гаплашиб тураман. Хуллас¸ ҳозир иложи борича ҳеч қанақа гап-сўз чиқмаслигининг чорасини кўришаяпти.



Носир Зокир
Журналист Носир Зокир¸ Наманган:

Ҳозирги пайтда чегара ҳудудлари ниҳоятда мустаҳкамланган. Бутун ҳуқуқ-тартибот органлари яъни милиция¸ армия¸ бошқа-бошқалар¸ чегаралар мустаҳкамланган. Бизнинг орқамизда юрганларни биз илгари сезмаëтган эдик. Ҳозир иккита-учта одамни сезиб қолаяпмиз. Мана ҳозир мен кўчадаман. Кўзимнинг олдида адашмасам ë иккита ë учта одам менинг олдимда чойхонада турибди. Вазият шунақа. Мана биз кўпчилик билан гаплашаяпмиз¸ тушунган одамлар у ерда нима бўлаëтганини билади.

Коммунистик руҳдаги раҳбарлар шундай бўладики¸ масалан “Қурмонбек Бакиев халқнинг айтганини қилмасдан шунчалик халқнинг ғазабига учраб ҳокимиятдан кетиб қолибдида. Демак биз ҳам шунақа қилмаслигимиз керак экан. Халқимизнинг айтганини қилиб¸ озгина демократик ҳуқуқ беришимиз керак экан” демайди. Улар нима қилади? Мана Қирғизистонда шундай бўлдими¸ “Демак¸ биз қаттиқроқ ушлашимиз керак. Назоратни қаттиқроқ қилишимиз керак” деган фикр бор. Уларнинг хаëлида халқнинг манфаати¸ халқнинг келажаги¸ маориф системаси нима бўлади¸ халқнинг иқтисоди нима бўлади¸ мана ҳозир одамларнинг ойлигини ҳам беролмасдан ëтибди¸ бу нарсалар коммунистик руҳдаги одамларга умуман таъсир қилмайди бу. Бундан хулоса чиқариб олиш йўқ. Ҳозир энди қаттиқроқ назорат қилиш керак¸ деган нарса бўлаяптида.

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари билан гаплашдим. Уларнинг ичида ҳам ҳар хил одамлар бор. Мустақил бўлганимизга 18 йил бўлган бўлса¸ ҳуқуқ-тартибот органларида ишлайдиган анчагина одамлар анча нарсани тушуниб қолди. Лекин ўшаларда ҳам халқдаги қўрқув бор. Одамларнинг уйига текширгани кираëтган эканми¸ ўшалар ҳам ўзининг хоҳиши билан кираëтгани йўқ у ерга. Қўрққанидан¸ юрагида қўрқув борлиги учун кираяпти улар у ерга. Яъни булар ҳаракат қилса¸ бизга ëмон бўлади¸ ундан кўра биз ҳаракат қилайлик¸ деган маънода. Уларда демократиядан қўрқув бор.



Абдусалом Эргашев
Ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашев¸ Фарғона:

Кейинги кунларда¸ айниқса Қирғизистон воқеалари кунларидан бошлаб кўчада патрул хизматлари кўпайиши ўрнига¸ менинг чамамда¸ анчагина камайиб қолди. Эҳтимол бошқа бирор жойга¸ чегарага сафарбар қилинганиданми¸ Фарғона вилоятида ҳеч қанақа қуролланган ëки қурол кўтарган ҳарбийларга ëки милицияларга кўзим тушмади.

Бундан ташқари жуда кўпчилик билан гаплашдим¸ Ҳажга бориб келганларга ëки Қирғизистонга бориб келганларга тазйиқ бўлаëтганини бирортасидан эшитмадим. Ҳозиргина Жума намозидан чиқдим. Жума ваъзларида ҳам имом эътиқоддан бошқа нарса ҳақида гапирмади. Демак¸ ўша осойишталикнинг яна бир кўриниши бўлса керакда. Ўтганда қўшни мамлакатларда шунақа бесаранжомлик бўладиган бўлса¸ кўпроқ осойишталикка¸ огоҳликка даъват қилишарди Жума намозларида ҳам. Мен ваъзни Бешбола масжидида бошидан охиригача эшитдим. Намознинг якунигача ўтирдим. Ундай гаплар бўлмади. Катта Фарғона-Андижон йўлида одамлар кўчагача чиқиб кетади. Машиналар жуда кўп. Машиналарнинг кўплиги худди Европадагидай бўлиб қолган. Доимгидай ҳаракат хавфсизлигига қараб турган милициялар бор. Ҳатто мен ўзим ҳам ҳайрон қолаяпман. Олдинги галлар шунақа воқеалар бўлса¸ ҳар ҳолда кўча-кўйда юрганингизда милиция хизматларининг кучайтирилганлиги кўринарди¸ билинарди. Лекин бу сафар осойишталик. Одамларда ҳар хил фикрлар. “Коррупция¸ амалдан фойдаланиб¸ қонунни назар писанд қилмасдан беш бармоғини оғзига тиққанда шунақа бўлади” деган гаплар кўпроқ одамларда. Шу мантиққа олиб борадиган хилдаги гаплар.




Мамиржон Азимов
Ҳуқуқ фаоли Маъмиржон Азимов¸Жиззах:

Қирғизистонда бўлган воқеалардан кейин анча одамлар билан суҳбатлашдик. Бир-иккита зиëлилар билан ҳам суҳбатлашдим. Уларда қандайдир фикрлар ўзгача. “Мана шундай қилсак бўлар эканку бизлар ҳам” деган яхши бир муносабат бор. “Керакли жойларга чиқиб керакли маълумотларни берсак¸ бизнинг ҳам ҳукуматимизда ўзгариш бўлармикан” деган фикрда гаплашишди мен билан. Ҳукумат халқимизда анча-мунча қўрқоқликни уйғотиб қўйган. Лекин зимдан аҳолининг ўртасида Қирғизистонга бўлган муносабат ижобий. Лекин бу нарсани булар ҳеч жойда очиқ айтмайди. Ҳар битта одам ўзининг битта-яримта ўртоғи билан гаплашиб¸ шунақанги бир нима бўлиб кетаяпти.

Ҳукумат доирасидаги муносабат бўладиган бўлса¸ айниқса 2010 йилда нафақат Жиззах вилоятида балки бутун республика бўйлаб кетаяпти. Айниқса¸ коррупцияга қарши кураш бўйича миллий хавфсизлик томонидан кўплаб ташкилот раҳбарлари порахўрларни қўлга олиб уларнинг устидан жиноий иш қўзғашни бошлаган.

Биринчидан¸ булар кўрдики¸ давлатнинг бюджетининг таги кўриниб қолди. Порахўрлик жуда ривожланиб кетиб халқнинг орасида борган сари норозилик кучайиб бораяпти. Аҳолини қандайдир тинчлантириш мақсадида порахўрликка қарши кураш бошланган. Лекин бу яхши. Халққа қисман бўлса ҳам яхши томони борки¸ илгари очиқдан очиқ порахўрликка ўтган бўлса¸ энди ҳозир сал эҳтиëт бўлиб ҳаракат қиладиган бўлишади. Ҳозир 50 дан ортиқ ташкилот раҳбарлари қўлга олиниб¸ миллий хавфсизлик томонидан жиноий жавобгарликка тортилган. Мен айнан Жиззах вилоятида бўлаëтган жараëнни айтиб бераяпман. Ҳозир Мирзачўл туман солиқ бошлиғи пора билан қўлга тушди¸ Жиззах шаҳридан солиқдан қўлга тушди. Солиқ ходимлари билан гаплашган эдим. Шу кеча-кундузда солиқнинг саккизта ходими пора билан қўлга олинган. Бундан ташқари ҳозир бизгача келган маълумотларга қараганда Жиззах вилоят ижтимоий таъминот бўлимининг бошлиғи ҳам қўлга олинган. Пора билан айрим ички ишлар ходимлари қўлга тушаяпти. Ҳозир аҳолининг орасида кучайиб бораëтган норозиликни озгина бўлса ҳам маълум муддатга босиб туриш учун “Ҳукумат томонидан порахўрларга қарши кураш бошланди” деган мақсадда ҳам мана шу ишларни олиб боришаяпти булар. Бу яқин орада оммавий қама-қамалар бўлганини эшитмадим. Фақат Пахтакор туманида 25 та бола устидан диний айб бўйича кеча ҳукм ўқилди. Ҳозир асосан порахўрликка қарши кураш бошланди.



Ўзбекистон демократик ташаббуслар маркази раҳбари Искандар Худойберганов¸ Тошкент:

Биринчидан¸ Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларни мустаҳкамлаган. Иккинчидан¸ қанақадир ўзгаришлар бўлиб ўтди дейиш¸ ниҳоят даражада қийин. Чунки ундан олдин банкларни текшириб¸ кўп банкларнинг раҳбарлари қамалиб¸ битта-иккита банклар ëпилиб¸ мана шунақа воқеалар бўлган. Қирғизистонда ëки бошқа жойда бўлган воқеанинг Ўзбекистонга таъсир қилиши ниҳоят даражада қийин. Чунки бу ерда халқ азалдан қўрқувга солинган. Шунинг учун четдаги бўлган воқеалар Ўзбекистонга таъсир қилиши ниҳоятда қийин. Бунинг орасида Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлайдиган давлатлар ҳам бор.

Бундан ташқари Қирғизистонга нисбатан Ўзбекистоннинг системаси анча мустаҳкам¸ анча қўлга олинган. Шунинг учун бу ерда ўзгаришлар бор-йўқ дейиш ниҳоятда қийин. Аммо албатта таъсири бор.
Албатта¸ борган сари босим бўшашади. Бу табиий ҳол. Чунки аҳвол оғирлашган сари қаршилик кучаяверади. Иқтисодий оғир аҳвол оғирлашгани кучайган сари¸ албата¸ бу ëқ тараф бўшаштиришга ҳаракат қилади. Бу бир.

Иккинчидан Ўзбекистон билан атрофдаги давлатлар муносабати агар текшириб чиқилса¸ Ўзбекистон ҳозир кўпроқ Ғарбга суянмоқда. Ғарбга суянган сари Ғарб булардан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш¸ шуни ҳурмат қилишни талаб қилади. Бу иккинчи сабаб боис ҳам аҳвол анча бўшашиши мумкин. Аммо ҳозирча кўзга кўринарли ўзгаришлар сезилаëтгани йўқ. Наманган¸ Андижон ҳам Қирғизистон билан чегарадош. Чегарада назоратлар кучайтирилган. Бу табиий ҳол.

Қирғизистондаги воқеалар халқнинг кўрсатаëтган норозилигининг бир тури. Ўзбекистондагилар ҳам худди Қирғизистондагига ўхшаган инсон. Уларда ҳам бу нарса бор. Аммо Қирғизистонда системаси анча бўшроқ бўлиб¸ тепадаги давлат арбобларининг сиëсати давлатни ниҳоят даражада оғир аҳволга тушириб қўйган эди. Ўзи аслида нима бўлганини аниқ билишаëтгани йўқ. Бир хилларининг гапи бўйича наркобизнес билан шуғулланган одамлар Қирғизистондаги воқеаларнинг бошида турган. Мана шундай гап ҳам бор. Шунинг учун Қирғизистондаги революциянинг орқасида ким турганини аниқламагунча¸ у-бу нарса гапириш ниҳоятда қийин. Аммо Ўзбекистонда бу нарса худди шундай бўладиган бўлса¸ нима дейди¸ бир нарсанинг келиб чиқиши ниҳоятда қийин. Полицейская система у нас очень мощная по сравнению с Киргизией. Понимаете¸ очень мощная. Поэтому¸ с этой точки зрения я вообще исключаю возможность таких выступлений ¸ не верю в то¸ что таким образом они добьются какого-либо успеха. Вот доказательством тому - Андижанские события. Буларнинг ички кўриниши иккита ҳар хил давлатда! Қирғизистонда бўлган воқеа¸ Ўзбекистонда ҳам шу кетаверишда бўлаверса¸ бу бўлаëтган нарсалар кучайиб бораверади. Бир куни худди шунақа портлашга олиб келиши мумкин. Халқнинг охири бир куни асаби портлайди¸сабр косаси тўлади!.


Aзиз муштарий¸ Сиз нима дейсиз:

қўшни Қирғизистондаги халқ исëнидан Ўзбекистон ҳукмдорлари¸ мамлакатни тўлиқ назоратга олдим деб юрган куч ишлатар тизимлари¸ халқни оëқ учида ҳам кўрсатмай қўйган ҳокиму тўралар қандай сабоқ чиқардилар - улар Қирғизистонда кечагина мустаҳкамдек турган режимнинг яшин тезлигида қулашидан сўнг қадамларини ўйлаб босишга ўтдиларми ëки аксинча?
XS
SM
MD
LG