Линклар

Покистонда яна мазҳабий кескинлик ошди


Покистоннинг Кветта шаҳрида маҳаллий шифохона ёнида содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида камида 8 киши нобуд бўлди, 30дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш шахс шифохона ёнига тўпланган шиалар ёнида ўзини портлатиб юборган. Айтилишича, портлаш қурбонлари орасида бир журналист ва полициянинг икки ходими ҳам бўлган.

Шиалар Покистонда диний озчилик вакиллари ҳисобланади. Сўнги 30 йил давомида Покистонда рўй берган мазҳаблараро тўқнашувлар оқибатида мингдан ортиқ фуқаро нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG