Линклар

Америка банки катта даромад кўрди


АҚШдаги энг йирик молия муассасаларидан бири Америка банки 2010 йилнинг биринчи чорагида 3.2 миллиард доллар даромад кўрганини эълон қилди.

Кўрилган даромад билан банк ўз қарзларидан қутулишга муваффақ бўлган.

Кузатувчилар фикрича, банкнинг бугун эълон қилган ҳисоботи кутилганидан яхшироқ бўлган ва бу АҚШ банк тизими ҳамда мамлакат иқтисодининг аста-секин оёққа тура бошлаганидан даракдир.

Хабарларга кўра, бугунги биржа савдоларида ҳам Америка банки акциялари 1.1 фоизга қимматлаган.

XS
SM
MD
LG