Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:18

Эркин микрофон - Ҳокимлар халққа ўлпон солмоқда


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Жиззахнинг Бахмалидан сим қоққанлардан бири¸ туман ҳокими хонадон бошига мажбуран 40 минг сўм солиқ солаëтганидан шикоят қилади.

“Ҳокимга 40 минг сўмдан”

Жиззах вилояти Бахмал туманининг Гулбулоқ қишлоғидан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз туман ҳокимининг фармони билан электр токи учун ҳар бир хонадондан квитанциясиз 40 минг сўмдан пул йиғилаётгани ҳақида хабар берди:

- Бизнинг Бахмал туманида шунақа воқеалар бўлаяптида. Район ҳокими 10 кун¸ ҳафталардан бери халқни мажбурлаб¸ қийнаб 40 мингдан пул олаяпти.

Озодлик: Нима учун?

- Свет учун. Ҳар бир хонадонга ҳар ойига 42 мингдан мажбурий қилаяпти.

Озодлик: Пулини тўлаган бўлсин¸ қарзи бўлсин фарқи йўқми?

- Фарқи йўқда. Монтëрлар¸ муаллимларни мажбур қилаяптида.

Озодлик: Нима дейди улар келиб?

- 40 мингдан тўлайсан¸ мажбур дейди. Квитанция йўқ. “Квитанцияси йўқ. Почтага тўлаймиз” десак¸ “Почтага бермайсан. Агар почтага 40 минг берадиган бўлсанг¸ монтëрларга 100 мингдан берасан” дейди. Талончилик бўлаяптида. Халқни қўрқитиб мажбур қилаяпти ана шулар.

Озодлик: Халқ “Бермаймиз. Бор тошингни тер” демайдими?

- Бор¸ деган билан ҳафталаб светни узиб ташлайди. Қишлоқма қишлоқ узаяптида. Пулни йиғиб олгандан кейин светни ëқаяпти. Халқни қўрқитаяпти. Мажбур қилаяпти. “Ерингни йўқ қиламан. Ерларини ўчириб ташла¸ қирқиб ташла” дейди. Пособие¸ пенсияларни бермаяпти. Ўзи пенсия¸ пособиеларни уч ойлаб бермайди. Ҳокимга нима қилаяпсан дейдиган одам йўқда.

Озодлик: Бу пулни улар ким учун деяпти?

- Улар ҳоким учун дейди. “Ҳоким бизни мажбур қилаяпти” дейди.

Озодлик: Ҳокимнинг исм-фамилияси нима?

- Абдуллаев.

Озодлик: Демак¸ Абдуллаев учун 40 минг сўмдан.

- Унинг ўзи бўшайдиган вақти келди.

Озодлик: Ўзи свет борми? Бўладими?

- Бир суткада уч-тўрт соат свет бўлади.

Озодлик: Ҳозир ҳамми?

- Ҳозир ҳам йўқ свет. Бир суткада уч-тўрт соат свет ëқади. Қишларда ҳам шунақа.

Озодлик: Бу емаган сомсага пул тўлаш эканку.

- Худди шундай бўлаяпти. Бир йилга 120 мингдан шартнома тузган. Шу шартномадан ташқари ҳар ойига 40 мингдан тўлайсан деяпти. Мажбур қилаяпти.

Озодлик: Бу ҳоким ҳеч тўймас эканми халқнинг охирги пулларини йиғиб олса.

- Ким билади энди ҳоким йиғиб олиб бошқа ишга ўтиб кетадими. Вақти тугади унинг. Шунинг учун ҳозир халқни қўрқитиб пенсия¸ пособиелардан мажбур қилиб олаяпти¸ дейди бахмаллик суҳбатдош.


“Ногироннинг пенсияси ҳам пластик карточкада”

Қашқадарёнинг Миришкор туманидан қўнғироқ қилган навбатдаги суҳбатдош биринчи гуруҳ ногирони эканлигини, бироқ пенсиялар пластик карточкаларга ўтказилаётгани ўзи кабилар ҳаëтида ниҳоятда ноқулайлик туғидираётгани ҳақида гапирди:

- Мен ўзим кўз бўйича биринчи гуруҳ ногирониман. Кўчага чиқмайман. Ҳовлида юраман айланиб. Пенсиялар пластик бўлиб кетди. Каримов нега шундай қилди экан¸ демоқчиман. Келиб¸ бир хабар олса¸ дейманда. Икки ойдан бери бизда пластикда. Мен ўзим бир жойга бора олмасам. Буни ҳам 20 фоизга пул қилиб берамиз деяпти. Иложи йўқда энди. Ўзим бир ерга бора олмасам. Шуни сизларга айтмоқчи эдим. Уч йилдан бери газ ҳам йўқ. Қишда қийналамиз. Свет бир суткада тўрт соат ëнади. Уни ҳам кундузи ëқади. Кечаси йўқ. Каримов президент шуни бир Миришкорга келиб текшириб кўрса демоқчи эдимда. Ўзи билса керак ëки билса ҳам билмасликка оладида¸ дейди миришкорлик суҳбатдош.


“Уч ойдан буён пенсиясизман”

Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидан қўнғироқ қилган Сандибек эса, қариялар уч ойдан буён пенсиясиз қолаётгани ҳақида гапиради:

Сандибек: Нафақа пул тўхтаб қолди. Ухлаб қолди Ўзбекистон.

Озодлик: Сиз пенсия оласизми?

Сандибек: Йўқ¸ мен олмайман. Уйда икки киши олади. Онам олади онам.

Озодлик: Қанча бўлди берилмаëтганига?

Сандибек: Уч-тўрт ой бўлди. Берадигани ўзи 80 минг. Уни ҳам бермаяпти.

Озодлик: Уч ойдан бери бирор тийин олгани йўқми?

Сандибек: Йўқ¸ олгани йўқ.

Озодлик: Нима учун бермаëтганини бориб сўрадингларми?

- Пул йўқ деяпти¸ дейди Сандибек.


“Пулинг бўлмаса¸ўласан!”

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидан бўлган Исломжоннинг айтишича, туманда тиббий хизмат кўрсатиш ҳолига маймунлар йиғлайди. Агар одамнинг пули бўлмаса, жарроҳлик столида бемалол оёқни узатиб жон бериши мумкин:

Исломжон: Бешариқ туманида докторлар фаолияти жуда суст. Паст даражада. Юқумли касалликлар институти дегани бор. Ўша ерга борсангиз¸ дарвозасини бекитиб қўяди. Жарроҳлик столига борсангиз¸ движок топиб кел дейди. Операция хонасида нарсалари туради¸ свет йўқ. Жуда суст. Тараққиëт этмаяпти умуман. Шошилинчда дори-дармон давлат томонидан қилиниши керакку. Улар қўлингизга бир варақ дори-дармон ëзиб беради. Қачон дори-дармон олиб келсангиз¸ ўшанда қарайди.

Озодлик: Касалхонага ëтсангиз¸ бошқа докторлар қарайдими?

Исломжон: Ҳозир ҳамма ëқ пул. Пулингиз бўлса¸ қарайди. Пулингиз бўлмаса¸ тузалишингизни Худодан тилаб ëтаверасиз. Докторлардан нажот йўқ.

Озодлик: Ўзбекистонда тиббий хизмат бепулку.

- Қанақа бепул. Ҳаммаси порахўрлик бўлиб кетган¸ дейди Исломжон.


“Гулнора бир кун келиб кетмон чопсин!”

Россияда ишлаётган хоразмлик Саодатнинг айтишича, агар ўзбекистонлик аёлнинг уйида тинчи ва бўлса ва турмуши яхши бўлса у ҳеч қачон муҳожирлик қисматини танламайди.

Саодат: Қачонгача бизлар шундай қийналиб юрамиз ака?

Озодлик: Сиз қаердан телефон қилаяпсиз?

Саодат: Мен Волгограддан телефон қилаяпман.

Озодлик: Ўзбекистонликмисиз?

Саодат: Ўзбекистон Хоразмданман.

Озодлик: Жоллимисиз?

Саодат: Ажойиб. Узингиз ëхшими?

Озодлик: Раҳмат. Нимага қийналиб юрамиз деяпсиз? Нима бўлди?

Саодат: Бизлар қачонгача шунақа қилиб бировларнинг қули бўлишимиз керак? Қачонгача аëл киши бўлиб бировларнинг молини боқамиз? Бизнинг юртимизда қачон тинчлик¸ осойишталик¸ қачон қўлимизни қаерга узатсак етадиган бўлади? Муҳаммад ака қайси тарафга қараб ўтирибди мен билмайман. Қачонгача бизлар шунақа қилиб қийналиб юришимиз керак? 20 йил бўлди қийналамиз. Мен ҳамма эшиттиришларингизни эшитаман. Юрагимдан йиғлаб ëниб кетаман. Қачонгача шунақа юришимиз керак? Волгоградга келиб аëлларнинг хор-зор бўлиб юрганини бир кўрсангиз эди.

Озодлик: У ерда ўзбекистонлик аëллар кўпми?

Саодат: Вообше кўп. Ҳозир мана иссиқ келди деб далада иш бошланаяпти. Хоразмдан бу ерга 7000 рубл билан олиб келишади. Муҳаммад ака қаерга қараб ўтирибди?

Озодлик: Муҳаммад ака деб Муҳаммад Солиҳни айтаяпсизми?

Саодат: Ҳа. Мен жуда яхши танийман. Мен ҳам озгина сиëсатларга аралашганим учун Ўзбекистонга бора олмайман. Бизларнинг ҳам шу ўтирганимиз етар энди. Бизлар ҳам бошлашимиз керак.

Озодлик: Баъзилар “Ўзбекистонлик аëллар четга бориб нима қилади? Ўзимизда ишласа иш бор. Тирикчилик қилса бўлади” дейишадику.

- Нерда тирикчилик бормиш ака? Қайси иплос айтади у гапни? Аëл киши бир нарсага муҳтож бўлмаса¸ ҳеч қачон ўз юртини ташлаб¸ фарзандини ташлаб¸ оиласини ташлаб ҳеч қачон четга чиқмайди. Сиз ўзингиз ўйланиб кўринг. Ҳамма нарса бўлса¸ нима учун хотин-қизлар фоҳишалик қилишга ҳам рози? Шуларни ўйламайдими бу Каримов. Гулнора дегани бир марта келиб далада бир кун¸ бир соат ишласа бўлмайдими? Шунда билади бизнинг ўзбек аëлларнинг нима учун ташқарига чиқиб юрганини¸ дейди Саодат.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG