Линклар

Бишкек собиқ амалдорларни мамлакатга қайтармоқчи


Қирғизистон муваққат ҳукумати Бишкекдаги намойишлардан сўнг Қозоғистонга қочган собиқ амалдорларни депортация қилишни сўраб, қозоқ расмийларига мурожаат қилмоқчи.

Роза Ўтунбаева бошчилигидаги муваққат халқ ҳукумати собиқ президент Бакиевнинг ўғиллари, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган Марат Бакиев, Инновация, инвестиция ва тараққиёт агентлиги собиқ раҳбари Максим Бакиев, Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Мурат Суталиновни жиноий жавобгарликка тортишиши билдирган.

Қирғизистон муваққат ҳукумати маъмурияти бошлиғи Эдил Байсаловнинг Озодлик радиосига айни пайтда ушбу собиқ амалдорлар устидан жиноят иши очилган.


XS
SM
MD
LG