Линклар

logo-print

Намойишчилар ўлими тафтиш қилинмоқда


Қирғизистонда 7 апрел куни Бишкек марказида бўлиб ўтган намойишлар чоғида ҳалок бўлган 80 шахс ўлимини тафтиш қилувчи учта махсус тергов гуруҳи ташкил қилинди.

Муваққат халқ ҳукумати етакчиси ўринбосари Азимбек Бекназаровнинг билдиришича, Қурмонбек Бакиев ҳукуматининг бир нечта собиқ амалдорига сиртдан айблов қўйилган ва уларга қидирув эълон қилинган. Собиқ президент Қурмонбек Бакиев устидан ҳам жиноят иши очилган. Бишкекдаги намойишлардан сўнг мамлакат бўйлаб қайд этилган талон-тарожлик ҳолатлари юзасидан ҳам камида 200та жиноят иши кўзғатилган.

Собиқ президент пайшанба куни Қирғизистон ҳудудини тарк қилди. Жума куни эса Қирғизистон муваққат ҳукумати истеъфога чиқишга оид Қурмонбек Бакиев аризасининг асл нусҳасини олганини билдирди.

Шунингдек, кеча расмий Вашингтон Қирғизистон янги ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.



XS
SM
MD
LG