Линклар

Европа ҳаво ҳудуди парвозлар учун ҳануз ёпиқ


Исландиядаги вулқондан ҳавога чиқаётган кулдан иборат булут Европанинг жанубий ва шарқий қисмига тарқалишда давом этаётгани боис Европа ҳаво ҳудуди ҳануз ёпиқлигича қолмоқда.

Шу кунгача Буюк Британия, Франция, Чехия, Германия, Белгия, Швейцария, Сербия ва Скандинавия давлатлари ўз ҳаво ҳудудини ёпганини билдирган. Кеча Беларус ҳукумати ҳам ўз ҳудуди узра парвозларни тўхтатишини эълон қилди.

Биргина 16 апрел куни Европа давлатлари бўйлаб 16 мингдан ортиқ парвоз қолдирилди. Парвозлар тўхтаб қолгани оқибатида кунига 200 миллион доллар атрофида зарар кўрилмоқда.

Жорий ҳафта бошида Исландия жанубидаги вулқон отилиши натижасида ҳавога кўтарилган кулдан иборат булут бир - икки кун ичида Европа осмонининг анча қисмини эгаллаб бўлди.

Исландия жанубидаги Эйяфяллайекюл музлигидаги вулқон 200 йиллик уйқудан кейин шу йил 20 март куни қайта уйғонган эди.
XS
SM
MD
LG