Линклар

Покистонда қочқинлар лагерида портлаш рўй берди


Покистон шимоли ғарбида БМТ назорати остида остида бўлган қочқинлар лагерида рўй берган иккита портлаш оқибатида камида 20 киши нобуд бўлди, 30дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, Когат шаҳри яқинида жойлашган қочқинлар лагеридаги биринчи портлаш гуманитар ёрдам олиш мақсадида лагер ҳовлисига тўпланиб турган 300га яқин қочқин ёнида содир этилган. Портлаш қурбонларига ёрдам берилаётган маҳал иккинчи портлаш содир этилган.

Маҳаллий полиция бошқармаси вакили Ҳолид Умарзой Озодлик радиоси билан суҳбатда мазкур ҳужум ортида мазҳаблараро зиддиятлар турган бўлиши мумкин, дея таъкидлади.

Маълум бўлишича, портлаш қурбонларининг аксари Ўрақзой туманидан келган шиалар бўлган.
XS
SM
MD
LG