Линклар

Toyota ўз машиналарини бозордан қайтариб олмоқда


Япониянинг Toyota ширкати АҚШ ва Канада бозоридан салкам 900 мингта Sienna русумдаги енгил машинасини қайтариб олмоқда.

Хабарларга кўра, Япония ширкати АҚШ бозоридан 600 мингта, Канада бозоридан эса 270 мингдан ортиқ машинасини қайтариб олади.

Маълум бўлишича, заҳира ғилдирагини маҳкамлайдиган мосламанинг совуқ об-ҳаво шароитида занглаши ва кейинчалик ғилдиракнинг машина ҳаракатланаётган маҳал тушиб қолиши мумкинлиги аниқланган.

Toyota ширкати Sienna русумдаги машина эгаларини имкон қадар тез фурсатда ширкатнинг ушбу давлатлардаги хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига мурожаат қилишни тавсия қилган.

Бундан аввал техник нуқсонликлар туфайли Япония ширкати АҚШ, Европа ва Хитой бозоридан 8 миллионга яқин енгил машинани қайтариб олган эди.



XS
SM
MD
LG