Линклар

logo-print

Ҳоманайи ядровий қуролга қарши чиқди


Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи ядровий қуролдан фойдаланиш ислом динига мутлоқ зид эканини таъкидлади.

Ядровий қуролсизланиш масаласига бағишлаб Теҳронда бошланган икки кунлик халқаро анжуман иштирокчиларига мактуб орқали йўллаган мурожаатда Эрон Олий руҳонийси “биз ядровий қуроллар қўлланилишини ҳаром, деб биламиз”, дея билдирган.

Ҳоманайи, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши чоғида Японияни бомбардимон қилган АҚШни “ядровий жиноят” содир этган жаҳондаги ягона давлат, дея атади.

Теҳрондаги халқаро анжуманда 12 давлат расмийлари, жумладан, Туркманистон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари ҳамда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари иштирок этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG