Линклар

Олмаота вилоятида ўзбекни тупроқ босиб қолди


Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 19 яшар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда қора ва рангли металл йиғиш пайтида тупроқ остида қолиб кетди.

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маҳсус хизмати ўзбекистонликни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Хабарларга кўра, 16 апрел куни кечки пайт Олмаота вилоятининг Қорасой тумани Абай қишлоғида жойлашган “Меркур-Пром” карерида тупроқ кўчиши оқбатида, 19 яшар Ўзбекистон фуқароси тупроқ остида қолиб кетгани маълум бўлган.

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, ўзбекистонлик йигит карер ҳудудида ноқонуний равишда қора ва рангли металл йиғаётган бўлган.

17 апрел куни фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон фуқаросини қидириш ишлари давом этаётгани ва бунга вазирликнинг 15 ходими, 3 та техника ва 2 та кинолог жалб қилинганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG