Линклар

Полшада хотира тадбирлари давом этмоқда


Полша пойтахти Варшавада бундан бир ҳафта муқаддам Россиянинг Смоленск вилоятида рўй берган авиаҳалокат қурбонлари хотирланмоқда.

10 апрел куни рўй берган авиаҳалокатда жами 94 киши, жумладан Полша президенти Леҳ Качинский, унинг турмуш ўртоғи ва ҳукуматнинг ўндан ортиқ юқори мартабали расмийлари нобуд бўлдилар.

Бугун эрталаб соат 8дан 56дақиқа ўтганда Полша бўйлаб фожиа қурбонлари хотирасига бир минут сукут сақланди.

Пойтахт Варшавада эрталаб бошланган хотира тадбирида ўнг мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Европа ҳаво ҳудуди ёпиқ қолаётганига қарамай АҚШ, Россия, Франция ва бир қатор давлатлар етакчилари Леҳ Качинскийнинг дафн маросимида қатнашиш мақсадида Полшага боришларини билдирганлар.
XS
SM
MD
LG