Линклар

Бакиев тарафдорлари Жалолободда намойиш ўтказмоқда


Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг 300 га яқин тарафдори бугун Жалолобод вилоят ҳокимлиги биносини қўлга олди.

Озодлик радиосининг Жалолободдаги мухбирига кўра, Бакиев тарафдолари бинони ичкарисидан қулуфлаб олган ва бинога киришга ҳеч кимга рухсат бермаган.

Айни пайтда ҳокимият биноси ёнига Бакиевнинг қўшимча мингдан ортиқ тарафдори тўплангани айтилмоқда. Намойишчилар аввалги ҳукуматни ҳокимиятга қайтариш ҳамда ҳозирги муваққат ҳукуматни ноқонуний деб эълон қилишни талаб қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG