Линклар

logo-print

Эрон қўшнилари Теҳрон ядровий дастурини қувватладилар


Сурия, Ливан ва Ироқ Теҳрон ядровий дастури тинчлик мақсадларга йўналтирилганини таъкидлаб, уни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Теҳронда ўтказилаётган халқаро анжуман чоғида чиқиш қилган Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий ўз ҳукумати Эрон ядровий дастурига бўлаётган ҳар қандай босимларни инкор қилиши ҳамда Теҳроннинг тинчлик мақсадларга йўналтирилган ядровий дастурга эга бўлиш ҳақ-ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Ливан Ташқи ишлар вазири Али ал-Шамий, ўз навбатида, даставвал Исроилнинг ядровий арсеналини йўқ қилиш лозимлигини таъкидлади.

Ушбу анжуманда нутқ сўзлаган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ядровий қуролсизлантириш жараёнини режалаштирадиган ва назорат қила оладиган халқаро экспертлар гуруҳи ташкил қилиш ғояси билан чиқди.

XS
SM
MD
LG