Линклар

Қирғизистон: янги Конституция лойиҳаси муҳокамага қўйилади


Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати мамлакат Конституциясининг янги лойиҳасини 19 апрел куни умумхалқ муҳокамасига қўяди.

Бу ҳақда маълум қилган Қирғизистон муваққат ҳукумати раис ўринбосари Ўмурбек Текебаев сўзларига кўра, Конституциянинг янги лойиҳасига талайгина ўзгартишлар киритилган, жумладан, унда мамлакатда парламент бошқарувини жорий этиш ғояси илгари сурилган.

Бундан ташқари, Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясини қайта ислоҳ қилиш ҳам назарда тутилган.

Текебаевнинг маълум қилишича, мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумни июл ойида ўтказиш режаланган.

Айни пайтда Текебаев мазкур референдумга давлат раҳбари сайлангунига қадар ўтиш даври президентини сайлаб олиш масаласини ҳам киритишни таклиф қилмоқда.

-Ушбу масала кун тартибига чиқариладиган бўлса, ўтиш даври президенти лавозимига муваққат ҳукумат етакчиси Роза Ўтунбаевани ягона номзод сифатида кўрмоқдаман, дея қўшимча қилди Ўмурбек Текебаев.
XS
SM
MD
LG