Линклар

logo-print

Европа ҳаво ҳудуди ёпиқлигича қолмоқда


Исландияда вулқон портлаши оқибатида пайдо бўлган кул булути тарқалишда давом этар экан, Европа ҳаво ҳудуди тўртинчи кун ёпиқлигича қолмоқда.

Шимолий ва Марказий Европа давлатлари, Буюк Британиядан тортиб Украинагача ҳаво ҳудуди тўлиқ ёпилган. Айрим давлатларда эса парвозлар қисман амалга оширилмоқда.

Шанба куни Европа давлатлари бўйлаб камида 17 минг парвоз қолдирилди. Сўнгги маълумотларга кўра, кулдан иборат булут жануб-шарқ томон ҳаракатланмоқда.

Бугун Болгария барча парвозлар учун ўз ҳудудини ёпишини эълон қилди. Айни пайтда Нидерландия ва Германия авиаширкатлари синов парвозларини амалга ошираётганини билдирди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Европа авивакомпаниялари кунига 200 миллион доллар зарар кўрмоқдалар.
XS
SM
MD
LG