Линклар

Хитойда зилзила қурбонлари сони ортди


Хитойнинг Цинхай вилоятида 14 апрел куни рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони ортмоқда.

“Синхуа” агентлигининг маҳаллий расмийларга таяниб хабар қилишича, зилзила оқибатида 1706 киши нобуд бўлган, 12 мингдан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.

Бугун Хитой президенти Ху Цзинтао етакчилигидаги ҳукумат делегацияси табиий офат рўй берган ҳудудга сафар қилди. Бу ерда Ху Цзинтао зилзила оқибатларини бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишиб, тан жароҳати олган фуқаролар билан учрашди.

14 апрел куни рўй берган зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6.9 баллни ташкил қилди. Зилзила эпицентрининг Тибетга яқин Юйшу туманида бўлгани айтилмоқда.


XS
SM
MD
LG