Линклар

Россияда ҳам парвозлар қолдирилди


Европа ҳаво ҳудудининг парвозлар учун ёпилгани боис Россиянинг ўн аэропортида 400 га яқин рейс номаълум муддатга қолдирилди.

Росавиация ширкати вакилларининг билдиришича, ушбу рейсларда 30 мингдан ортиқ йўловчи парвоз қилиши лозим эди. Россия транспорт вазири Игор Левитиннинг айтишича, айни пайтда 12 мингдан зиёд россиялик Европа давлатларидан ўз ватанига уча олмаяпти.

Россиянинг ўзида эса аэропортларнинг иш тартиби ўзгармагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG