Линклар

Эронда таниқли кино ижодкор қамалди


Эрондаги ислоҳотчиларнинг “Шарқ” нашри тарқатган хабарга кўра, мамлакат маҳкамаси таниқли кино ижодкор, журналист ва блоггер Муҳаммад Нурзодни уч ярим йилга қамоққа ва 50 дарра уришга ҳукм қилган.

Нурзод декабр ойида Эрон Олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳоманайига очиқ хат йўллагандан сўнг ҳибсга олинган эди. Ушбу мактубда Нурзод хавфсизлик кучларининг июн ойидаги президент сайлови натижасига қарши Теҳронда ўтказилган намойиш иштирокчиларига қарши куч ишлатганини кескин танқид қилган эди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг билдиришича, президент сайловидан сўнг бўлиб ўтган намойишлар чоғида рўй берган тартибсизликларда камида 30 киши нобуд бўлган, мингдан ортиқ фуқаро қўлга олинган. Шу кунгача Эрон маҳкамаси 100 дан ортиқ шахсни турли муддатларга озодликдан маҳрум қилди.

XS
SM
MD
LG