Линклар

Эрон масаласи яна Вашингтон кун тартибида


Вашингтон ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан босим ўтказиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

New York Times нашрининг хабар қилишича, президент Барак Обама маъмурияти Эронга таъсир кўрсатишнинг муқобил йўллари, жумладан, ушбу давлатга нисбатан ҳарбий чоралар қўллаш имкониятларини кўриб чиқа бошлаган.

Нашрнинг АҚШ ҳукуматидаги манбаларга таяниб билдиришича, мамлакат Мудофаа вазири Роберт Гейтс ушбу масаладаги махфий меморандумни Оқ уйга йўллаган.

Айтилишича, унда Роберт Гейтс АҚШнинг ҳукуматининг Эронга нисбатан узоқ муддатли сиёсий стратегияга эга эмаслиги алоҳида қайд этган.
XS
SM
MD
LG