Линклар

logo-print

Ироқда АҚШ вертолёти қулади


Ироқ шимолида АҚШ ҳарбий вертолётининг қулаши оқибатида америкалик аскар нобуд бўлди, камида уч нафар ҳарбий тан жароҳати олди.

АҚШнинг Ироқдаги қўмондонлиги бугун тарқатган баёнотида вертолётнинг қулашига ҳарбий амалиётлар сабаб бўлмагани ва мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилганини маълум қилган.

Ироқ расмийларига кўра, ҳарбий вертолёт Тикрит яқинидаги АҚШ қўшинлари базаси ёнида қулаган.

АҚШ қўшинлари Ироққа киритилган 2003 йилдан буён мамлакат бўйлаб рўй берган зўравонликларда АҚШнинг жами 4391 нафар аскари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG