Линклар

АҚШ генерали: қўшинлар Ироқдан вақтида олиб чиқилади


Ироқдаги АҚШ кучлари қўмондони генерал Рей Одиерно агар Ироқда хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескин ўзгармаса ва кутилмаган воқеалар рўй бермаса, АҚШ қўшинлари белгиланган муддатда олиб чиқилишини айтди.

Одиернога кўра, ҳозир Ироқда 95 минг ҳарбийдан иборат АҚШ кучлари бор.

31 августгача АҚШ аскарлари сонини 50 мингга камайтириш ва уларнинг ҳарбий операцияларда иштирок этишини тўхтатиши режаланган.

Ироқ ҳукумати билан эришилган келишувга мувофиқ АҚШнинг барча кучлари 2011 йил охирига қадар Ироқдан олиб чиқилиши керак.
XS
SM
MD
LG