Линклар

logo-print

Ҳиндистонда қашшоқлар 100 миллионга кўпайди


Сўнгги олти йилда Ҳиндистонда қашшоқлик даражасида яшаётган аҳоли сони 100 миллионга кўпайди.

18 апрел куни эълон қилинган расмий маълумотга кўра, 2004 йилда мамлакат аҳолисининг 27 ярим фоизни ташкил этган қашшоқ одамлар сони бугунга келиб 37,2 фоизга етган.

Ҳозир Ҳиндистонда 410 миллион аҳоли қашшоқликда яшамоқда.

БМТ белгилаган меъёрга кўра, кунига 1 доллар 25 сентдан кам пул топган одам қашшоқ ҳисобланади.

Глобал иқтисодий бўҳрондан чиқаётган Ҳиндистонда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш йилига 7,2 фоизга ўсаётган бўлишига қарамай, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 17 фоизга ошгани қишлоқларда яшовчи аҳоли турмушини оғир қилган.
XS
SM
MD
LG