Линклар

Полша раҳбари Москвага боради


Полша президенти вазифасини вақтинча бажараётган Бронислав Коморовский Россия президенти Дмитрий Медведевнинг таклифига кўра 9 май куни Москвага боради.

Коморовскийнинг матбуот вакили (Ерзи Смолинский) айтганига асосланиб Полшанинг РАР ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Полша раҳбари иккинчи жаҳон уруши пайтида совет қўшинлари немис фашистлари устидан қозонган ғалабанинг 65 йиллик юбилей тантаналарида иштирок этади.

10 апрел куни Россиянинг Смоленск вилоятида содир бўлган самолёт ҳалокати оқибатида Полша президенти Леҳ Качинский ва яна 94 нафар давлат арбоби нобуд бўлганидан кейин Полша парламенти қуйи палатаси раиси Бронислав Коморовский президент вазифасини вақтинча бажармоқда.

18 апрел куни Леҳ Качинский ва рафиқаси Краков шаҳридаги қироллар ва бошқа давлат арбоблари кўмилган қабристонга дафн қилинди.
XS
SM
MD
LG