Линклар

Европада парвозлар чеклови ҳозирча бекор қилинмади


Исландиядаги вулқондан ҳавога катта миқдорда кул булути тарқала бошлаганидан кейин Европадаги аксар давлатларда йўловчи самолётлар парвози таъқиқланди.

18 апрел куни Европа авиациясини назорат қилувчи ташкилот раҳбарлари Европа ҳаво ҳудудининг 80 фоизи парвозлар учун ёпиқ бўлгани сабабли кунига одатдагидек 24 минг эмас балки 5 мингта самолёт парвоз қилганини айтди.

Евроконтрол ташкилоти 15 апрелдан бери Европа ҳаво ҳудудида 63 мингта парвоз таъқиқлангани, миллионлаб йўловчи аэропортларда қолиб кетганини билдирди.

Айни пайтда юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун бугун Европа Иттифоқи транспорт вазирлари видеоконференция ўтказиши режаланган.
XS
SM
MD
LG