Линклар

Афғонистонда кучли зилзила содир бўлди


АҚШнинг Геологик тадқиқотлар маркази Афғонистоннинг марказий минтақасида Рихтер ўлчови бўйича 5,3 балл куч билан зилзила содир бўлганини билдирди.

Ташкилот маълумотига кўра, ер силкиниши 19 апрелда маҳаллий вақт билан 00:58 да Мазори Шариф шаҳридан тахминан 125 километр жануби-шарқда, пойтахт Кобулдан 190 километр шимол-ғарбда, 10 километр ер остида содир бўлган.

Зилзила оқибатида талафот кўрилгани ёки кўрилмагани ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG