Линклар

Жалолободда Бакиев тарафдорлари намойиш ўтказмоқда


Жалолободда ҳокимиятдан четлатилган президент Қурмонбек Бакиевнинг мингдан ортиқ тарафдори муваққат халқ ҳукуматига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Озодлик радиосининг Жалолободдаги мухбирига кўра, намойишчилар 7 апрел куни Бишкекда бўлиб ўтган намойишлар чоғида фуқароларнинг ўлдирилишини тафтиш қилувчи халқаро комиссия тузишни талаб қилмоқдалар.

Намойишчилар, шунингдек Бакиев оила-аъзоларини таъқиб қилишни тўхтатиш ва парламент ишини қайта тиклашни талаб қилганлар.

Хабарларга кўра, бугун Қирғизистон муваққат ҳукумати Бишкекдаги намойишлар чоғида тан жароҳати олган милиция ходимларига ёрдам сифатида салкам бир миллион доллар ажратган.

Бундан бир оз аввал журналистлар билан учрашган муваққат ҳукумат раиси Роза Ўтунбаева мамлакат бўйлаб вазият янги ҳукумат назорати остида эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG