Линклар

ЕИ парвозлар масаласини муҳокама қилади


ЕИга аъзо давлат Транспорт вазирлари Европа ҳаво ҳудуди узра йўловчи учқичлар парвозига жорий қилинган тақиқни қисман юмшатиш масаласини муҳокама қиладилар.

Ўтган ҳафта Исландияда отилган вулқондан ҳавога катта миқдорда кул булути тарқала бошлаганидан кейин Европадаги аксар давлатларда йўловчи самолётлар парвози тақиқланди.

18 апрел куни Европа авиациясини назорат қилувчи ташкилот раҳбарлари Европа ҳаво ҳудудининг 80 фоизи парвозлар учун ёпиқ бўлгани сабабли кунига одатдагидек 24 000 эмас¸ балки 5000 та самолёт парвоз қилганини айтди.

Евроконтрол ташкилоти 15 апрелдан бери Европа ҳаво ҳудудида 63 000 та парвоз тақиқлангани, миллионлаб йўловчининг аэропортларда қолиб кетганини билдирди.

Айни пайтда Европа авиаширкатларининг билдиришича, Европа бўйлаб парвозларга тақиқ жорий этилгандан буён ширкатлар кунига 200 миллион евро атрофида зарар кўрмоқдалар.

Европадаги йирик авиаширкатлар, жумладан British Airways, Air France, KLM Royal Нидерландия ҳаво йўллари ҳамда Lufthansa компаниялари сўнгги кунларда синов парвозлари амалга оширилганидан кейин Исландиядаги вулқоннинг ҳавога тарқалаётган кулидан ҳосил бўлган булут самолёт моторига зарар етказмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG