Линклар

Покистонда НАТО юклари портлатилди


Покистон шимол-ғарбида Афғонистондаги халқаро кучларга нефт маҳсулотлари олиб кетаётган иккита юк машинаси портлатиб юборилди.

Хабарларга кўра, портлаш оқибатида камида олти киши тан жароҳати олган, портлаш рўй берган жойга яқин жойлашган савдо дўконларига жиддий шикаст етказилган.

Ҳайбар тумани расмийларининг билдиришича, мазкур портлаш учун масъулиятни ҳозир ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Ўтмишда ҳам мазкур ҳудудда НАТО юклари бир неча бор жанггарилар ҳужумига учраган ва ушбу ҳужумлар учун масъулиятни толибларга алоқаси бўлган “Лашкари тойиба” гуруҳи ўз зиммасига олган эди.


XS
SM
MD
LG